24 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкент шаҳри, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ОТМларида ўқув йили 10 июнгача якунланади. Нима сабабдан бундай бўлаётгани маълум қилинмаган.
2. Медведевнинг пенсионерларга пул йўқлиги ва сабр қилиш кераклиги ҳақида айтган гапи интернетда кулгига сабаб бўлди. Россия бош вазирнинг пенсионерлар билан мулоқот услуби ижтимоий тармоқларда кулгига олинди.
3. Дунёдаги энг кекса киши эканлиги айтилаётган ўзбекистонлик Ҳувайдо Умарова 121 ёшга тўлди. Аввалроқ уни актёр Алишер Узоқов машҳур қилиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.
4. Фото: Зангиота кўчалари бўйлаб ўнлаб Cadillac’лар олиб ўтилди. Мазкур автомобиллар қаердан олиб келинаётгани, қаерга олиб кетилаётгани, нима учун мўлжаллангани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
5. Хонанда Шоҳруххон ўз концертида актриса Асал Шодиева билан қўшиқ куйлади. Бундан ташқари, концерт вақтида у 2016 йилда уйланишга ваъда берди.
Изоҳ (0)