Греция ҳукумати мамлакатдаги қочоқларнинг энг йирик норасмий лагерини кўчириш бўйича операцияни бошлади. Македония билан чегарадош Идомени қишлоғидаги операция тонг ёришган пайтда бошланди. Бу ҳақда, Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар берди.
Лагерга 400 га яқин куч ходимлари етиб келиб, унинг ҳудудига киришни беркитди. Грецияда муҳожирлар билан боғлиқ инқирозни енгиш бўйича штаб вакили Гиоргос Киритсиснинг аниқлик киритишича, полиция куч ишлатмайди, операция эса етти кундан ўн кунгача давом этади.
Операция натижасида қочоқлар ҳукумат томонидан улар учун қурилган лагерларга жўнатилади. Норасмий лагерга хавфсизлик ходимларидан ташқари, йўловчи автобуслари ҳам етиб келган.
Грециядаги қочоқларнинг энг йирик норасмий лагери чегарани пиёда кесиб ўтган ва Шимолий Европага йўл олган одамлардан ташкил топган. Лагерда жами 8,4 мингга яқин одам жойлашган.
Изоҳ (0)