Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австрия президентлигига сайловларда россиялик муҳожирлар ўғли, мустақил номзод, «яшиллар» партиясининг собиқ етакчиси Александр Ван дер Беллен ғолиб чиқди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Ван дер Белленнинг отаси Псковдан бўлиб, Октябрь инқилобидан сўнг Эстонияга кўчиб ўтган ва давлат раҳбарининг бўлажак онасини учратган. 1940 йили, Эстония собиқ Иттифоқ томонидан аннексия қилингач, Ван дер Белленлар Австрияга бориб қолган ва шу ерда мамлакатнинг янги президенти туғилган.

Президентлик сайловларида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 72,7 фоизи иштирок этди. Ван дер Белленнинг рақиби, миллатчилик кайфиятидаги сиёсатчи Норберт Хофер мағлубиятини тан олди.

Австрия федератив давлатдир, президент эса унинг раҳбари ҳисобланади, бироқ ижро ҳокимияти тўлиқ бош вазир қўлида жамланган. Президент 6 йил муддатга сайланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирди