Халқаро криминал синдикат аъзолари бутун Япония бўйлаб жойлашган банкоматлардан уч соатдан камроқ вақт ичида 12,7 миллион доллар ўғирлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Полициянинг фикрича, операцияда юзга яқин киши иштирок этган, аммо уларнинг ҳеч бири ҳозиргача қўлга олинмади. Улар Жанубий Африка банкидан ўғирланган сохта кредит карталаридан фойдалангани айтилмоқда.
Япония полицияси ЖАР ва Интерполдан ёрдам сўради.
Изоҳ (0)