Хоразм вилоятининг маъмурий маркази Урганчда 15 июндан автобуслардан фойдаланиш йўл ҳақи 700 сўмгача оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимининг тарифни ўзгартириш ҳақидаги қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида чоп этилган.
Ҳозирги пайтда автобуслардан фойдаланиш учун йўл ҳақи 600 сўмни ташкил этади. Фуқароларнинг бир қатор тоифаси учун текин фойдаланиш имтиёзи кўзда тутилган.
Урганчда йўловчиларни ташиш бўйича Damas минивэнлари ҳам хизмат кўрсатиб, уларда йўл ҳақи 800 сўмни ташкил этади.
Изоҳ (0)