Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 23 май куни Европа киноси фестивали очилди. Тадбир «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Европа Иттифоқи делегацияси ҳамкорлигида ташкил этилди, деб хабар беради ЎзА.
Европа киноси фестивалида Австрия, Болгария, Буюк Британия, Германия, Греция, Латвия, Португалия, Словакия, Словения, Франция, Финляндия, Швейцария ва Чехия каби мамлакатлар киноижодкорлари томонидан суратга олинган 17 фильмнинг намойиш этилиши кўзда тутилган.
Маданий анжуман Буюк Британия кино усталари ижодига мансуб «Макбет» фильми намойиши билан бошланди. Унда, шунингдек, «Мушукларнинг боши айланмайди», «Оданинг кундалиги», «Қучоқлашиш мактаби», «Синиқ шиша устидаги рақслар», «Эль Греко», «Опа», «Мангулик ва бир кун», «Элла Майяр — икки карра саёҳат», «Гиппократ», «Масхарабозлар», «Нико ва юлдузларга йўл», «Зи хоним» каби қатор фильмлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Изоҳ (0)