Тошкентнинг Паркент кўчасида 21 май, шанба куни бетон қорувчи юк машинаси ва Nexia автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.
Ҳодиса гувоҳларининг қайд этишича, Nexia светофорнинг қизил чироғига тўхтаган вақтда унинг ортидан юк машинаси келиб урилган. «Nexia ҳайдовчиси жабрланмаган, фақат боши бироз айланаётганини айтди», — деб ёзади гувоҳлардан бири.
Бир гуруҳ фойдаланувчилар катта юк машиналарининг ҳайдовчилари йўлларда катта тезлик билан ҳаракатланишини танқид остига олган. Айни вақтда Nexia’нинг орқа ўриндиғида ҳеч ким бўлмагани, автомобилга газ-баллон ускунаси ўрнатилмагани яхшиликка хизмат қилганини ёзганлар ҳам бор.
Изоҳ (0)