Тошкентнинг Сағбон кўчасида 22 май, якшанба куни уч автомобиль иштирокида йўл транспорт-ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Хабар илова қилинган суратларда Captiva’нинг орқа томонидан Matiz, орқа ён томонидан «Жигули» келиб урилганини кўриш мумкин. Айни вақтда, «Жигули» Matiz’нинг ён томонига ҳам зарба берган.
Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, тўқнашув натижасида Matiz ҳайдовчисининг боши ёрилган. Бошқа жабрланувчилар ва уларнинг аҳволи ҳақида аниқ ахборот йўқ.
Изоҳ (0)