«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес «Севилья»га қарши Испания Кубоги финал ўйинида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг Уругвай терма жамоаси сафида Америка Кубоги–2016 турниридаги иштироки шубҳа остида турибди, деб хабар бермоқда CBC Sports.
«Барселона»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувнинг 56-дақиқасида Суарес майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Уругвайлик футболчи захира ўриндиғида йиғлагани ва жамоадошлари уни тинчлантиргани кўзга ташланди.Мазкур учрашувдан сўнг Луис Суарес жароҳати оғир эмаслигига умид қилаётганини билдирди.
«Тиббий кўрикдан ўтишни кутиб турибман. Жароҳатим оғир эмаслигига ва келаси ҳафта Уругвай термаси сафига қўшилишга умид қиламан. Барчага далда учун миннатдорман», – деб ёзди Суарес Twitter’даги саҳифасида.
Жорий мавсумда Луис Суарес каталонияликларнинг барча турнирларида 59 та, шулардан 40 тасини Испания чемпионатида киритишга муваффақ бўлди.Маълумот учун, Америка Кубоги–2016 турнири 3–26 июнь кунлари АҚШда бўлиб ўтади. Уругвай термаси гуруҳдаги илк учрашувини 5 июнь куни Мексика термасига қарши ўтказади.
Изоҳ (0)