Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аргентинанинг Энтре-Риос провинцияси ҳудудий лигасининг «Сан Хорхе де Вилья Элиса» жамоаси аъзоси Микаэль Фавре «Дефенсорес де Колон» клубига қарши ўйинда олган жароҳати туфайли вафот этди. Бу ҳақда Todo Noticias хабар бермоқда.

Фото: «Lacapital.com.ar»

Фото: «Lacapital.com.ar»

Ўйин вақтида 24 ёшли Фавре рақиб футболчиси тиззасидан зарба қабул қилиб олди. Бунинг натижасида майдонда жанжал келиб чиқди. «Дефенсорес де Колон» жамоасининг бошқа бир футболчиси Фавренинг юзига мушти билан зарба йўллади. Ҳушини йўқотган аргентиналик футболчи шифохонага етказилди. Шифокорлар унинг жонини сақлаб қола олмади.

Учрашув якунлангач, Фаврени урган икки нафар футболчи ҳибсга олинди. Футболчининг ўлимига сабаб бўлган икки зарбадан бирини аниқлайдиган экспертиза тез орада ўтказилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда