Аргентинанинг Энтре-Риос провинцияси ҳудудий лигасининг «Сан Хорхе де Вилья Элиса» жамоаси аъзоси Микаэль Фавре «Дефенсорес де Колон» клубига қарши ўйинда олган жароҳати туфайли вафот этди. Бу ҳақда Todo Noticias хабар бермоқда.
Ўйин вақтида 24 ёшли Фавре рақиб футболчиси тиззасидан зарба қабул қилиб олди. Бунинг натижасида майдонда жанжал келиб чиқди. «Дефенсорес де Колон» жамоасининг бошқа бир футболчиси Фавренинг юзига мушти билан зарба йўллади. Ҳушини йўқотган аргентиналик футболчи шифохонага етказилди. Шифокорлар унинг жонини сақлаб қола олмади.
Учрашув якунлангач, Фаврени урган икки нафар футболчи ҳибсга олинди. Футболчининг ўлимига сабаб бўлган икки зарбадан бирини аниқлайдиган экспертиза тез орада ўтказилади.
Изоҳ (0)