АҚШ президентилиги учун пойганинг охирги босқичида демократлардан Ҳиллари Клинтон, республикачилардан Дональд Трамп иштирок этиши аниқ бўлди ҳисоб. Аммо сайловчиларнинг аксарият қисми бу икки номзодга ёмон муносабатда, деб ёзмоқда The Washington Post.
Нашрнинг ABC News билан ҳамкорликда ўтказган сўровномаси якунлари мана шундай натижани кўрсатди. Рўйхатга олинган ҳар ўн сайловчининг олтитаси Клинтон ва Трампга салбий муносабатда эканлигини тан олди.
Икки номзодга нисбатан мутлақ салбий муносабат кўрсаткичлари бир-бирига яқин: Ҳиллари Клинтонда — минус 16, Дональд Трампда — минус 17. Шунга қарамай, март ойидаги натижаларга нисбатан миллиардернинг кўрсаткичлари бироз яхшилангани таъкидланмоқда.
Айни пайтда, вермонтлик сенатор, Клинтоннинг рақиби Берни Сандерс барча номзодлар ичида энг ижобий муносабатга сазовор бўлди. Унинг кўрсаткичлари ой сайин яхшиланиб бормоқда.
Изоҳ (0)