Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испаниянинг Сарагоса шаҳрида истиқомат қилувчи 40 ёшли эркак уйидаги ёпилиб қолган эшик ортида икки нафар қизчаси қолганини айтиб, қутқарув хизмати ходимларини алдади. Уйда болалар эмас, икки мушук қамалиб қолган, эркак уларни деб ташвиш чекаётган экан, деб ҳикоя қилади Life.

Фото: Life

Фото: Life

Кейинчалик эркак қизлар ҳақида гапирганда жониворларини назарда тутганини баҳона қилди. Испанияда бундай ҳаракатлар ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади, шу боис Сарагоса фуқаросини йирик молиявий жарима кутмоқда. Маҳаллий қонунлар алдов йўли билан қутқарув хизматларини чақирадиган жониворлар эгаларига 150 мингдан 600 минг еврогача жарима солинишини кўзда тутади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Трикотаж кийимларга зарар етказмасдан қандай ювиш мумкин?
Маҳаллий
Навоийда 454 нафар фуқаронинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Дунё
Politico нашри Зеленскийни энг нуфузли европалик, Путинни эса йилнинг энг омадсиз одами деб эълон қилди