Япония пойтахти полицияси тезлик режимини бузувчиларни қувиб етиб олиш учун Nismo ательеси томонидан тайёрланган учта Nissan 370З купеларига эга бўлди. Бу ҳақда, ишлаб чиқарувчининг YouTube’даги каналида чоп этилган видеороликка асосланиб, Motor нашри ёзмоқда.
Орқа узатмали купеларга олти цилиндрли, 3,7 литрли, 350 от кучига эга бензинли мотор ўрнатилган. Агрегат олти босқичли механик ўтказмалар қутиси ва етти диапазонли автоматик трансмиссия билан уйғунликда ишлайди.
Nissan 370Z 100 километр/соат тезликка 5,2 секундда чиқади. Максимал тезлик — 250 километр/соат.
Токиода патруль машиналари сифатида, шунингдек, Subaru Impreza, Mazda RX-7, Mazda RX-8 ва Toyota GT86 автомобиллари ҳам ишлайди.
Изоҳ (0)