Буюк Британиянинг 250 дан ортиқ маданият арбоблари мамлакатнинг Евроиттифоқ таркибидан чиқишига қарши фикр билдирди. Уларнинг хатини The Telegraph газетаси чоп этди, деб ёзади «Газета.ru».
«Бизнинг кўпчилигимиз шундай лойиҳаларда иштирок этганмизки, улар Евроиттифоқ томонидан берилган молиявий кўмак ва очиқ ҳамкорликсиз амалга ошмаган бўларди. Британия яхлит Европа таркибида шунчаки кучли бўлиб қолмай, балки янада кўпроқ нарсани яратишга қодирдир ҳам. Евроиттифоқдан чиқадиган бўлсак, бизнинг глобал ижодий муваффақиятимизга жиддий зарар етади», — дейилади хатда.
Мурожаат тагига актёрлар Бенедикт Камбербэтч, Кира Найтли, Хелена Бонем Картер, Жуд Лоу, Кристин Скотт Томас, мусиқачилар Палома Фейт, Алексис Тейлор, ёзувчилар Иэн Макюэен ва Хилари Мэнтел, режиссёрлар Том Стоппард, Денни Бойл ва Стивен Фрирз, шунингдек, топ-модель Кейт Мосс ва дизайнер Вивьен Вествуд имзо қўйган.
Изоҳ (0)