«Ўзбекистон нефть ва гази – OGU-2016» халқаро кўргазмасининг ишбилармонлар майдонида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва SOCAR (Озарбайжон), Schlumberger (АҚШ/Франция), Exalo Drilling G-Drilling (Польша), CIUZ (Италия), Worley Parsons Uzbekistan Engineering (Буюк Британия), «Криогенмаш» (Россия) каби компаниялар раҳбарияти ўртасида B2B форматида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда томонлар дунё иқтисодиётининг етакчи секторида келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди. Хусусан, замонавий ускуна ва технологиялардан фойдаланган ҳолда қатор истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, нефтгаз тармоғи учун кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш соҳасида АКТ-лойиҳаларини жорий қилиш ва қатор бошқа йўналишлар бўйича келишувларга эришилди.
Музокаралар натижалари бўйича «Ўзбекнефтгаз» МХК ва SOCAR (Озарбайжон), Schlumberger (АҚШ/Франция), «Криогенмаш» (Россия) каби етакчи компаниялар билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Изоҳ (0)