Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 18 май куни Ўзбекистон Республикасидаги янги элчини тайинлаш ҳақида буйруқ имзолади, деб ёзади «Газета.uz».
Янги элчи Имоми Содиқ Ашурбойзода бўлди. Бунгача Тожикистоннинг Тошкентдаги элчиси лавозимида Музаффар Ҳусайнов фаолият юритган эди. У ўзининг Ўзбекистондаги беш йиллик миссиясини март ойида якунлади.
Изоҳ (0)