Венесуэла АҚШ нефтни қайта ишлаб чиқарувчи заводлари учун курашиб, нефть учун етти йил мобайнидаги энг катта чегирмани таклиф қилди. Бу ҳақда, Bloomberg агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар берди.
Бу АҚШ нефтни қайта ишлаб чиқарувчи заводларига нефть етказиб бериш бўйича учинчи ўринда турувчи Мексиканинг бозордаги улушини Канада ва Яқин Шарқ нефтидан ҳимоя қилишга уринаётган вазиятда юз бермоқда.
Ҳозирги пайтда Венесуэла нефтининг савати WTI’га қараганда баррелига 12 долларга арзонроқ бўлиб, йиллик ўртача чегирма баррелига 8,44 долларни ташкил этмоқда. 2014 ва 2015 йилларда ўртача чегирма баррелига 3,73 ва 3,78 доллардан иборат бўлган эди.
Изоҳ (0)