Бангкокнинг Пхранакхон Рачабхат университетида 18 май, чоршанба куни икки ўқитувчи маърузалар залида ўлдириб кетилди. Уларга қарата воқеа жойидан яширинишга эришган ҳамкасби томонидан ўқ узилганлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда, маҳаллий полиция маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Университет биноси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қуршаб олинган. «Ўқ узган кишининг шахси аниқланган. У ўша университетнинг илмий ходими бўлиб, у қидирилмоқда», — деб журналистларга маълум қилди Бангкок полицияси вакили Чароен Сисасалак.
У гумонланувчи автомобилда ўқув муассасаси ҳудудини тарк этганлигини маълум қилди. Полиция ҳозирча фожиага нима сабаб бўлганлигини айта олмади. Генерал-майор Сисасалак ҳодисага университет ходимлари ўртасидаги можаро сабаб бўлганлигини тахмин қилди.
Изоҳ (0)