АҚШнинг Виржиния штати қамоқхонаси қўриқчилари ёш афроамерикаликни жисмоний ориқлик ҳолатига етказди ва бу унинг ўлимини келтириб чиқарди. Бу ҳақда, CNN телекомпанияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
24 ёшли Жамайкл Митчеллнинг холаси қамоқхона маъмуриятини судга бериб, қариндошини йўқотганлиги учун 60 миллион доллар миқдорида товон талаб қилди.
Даъво аризасига кўра, Митчелл 2015 йилнинг 22 апрелида дўкондан 5,05 доллар қийматидаги газли ичимлик ва Snickers шоколадли батончасини ўғирлаганлиги учун ҳибсга олинган. Ўшанда йигитнинг вазни 81,6 килограммни ташкил этган бўлса, тўрт ойлик қамоқ муддатида у икки баробар озган. Даъвода қамоқхона қўриқчилари мақсадли равишда афроамерикаликка овқат ва ичимлик суви бермаганлиги ва камерани тозаламаганлиги таъкидланган.
Митчеллнинг холаси Роксана Адамснинг сўзларига қараганда, қамоқхонада жиянига руҳий хасталик ташхиси қўйилган ҳамда қўриқчилар уни очлик ва ташналик билан «даволаган».
Изоҳ (0)