Афғонистоннинг Нимруз вилоятида болаларни полиомиелитга қарши эмлаётган икки шифокор ҳалок бўлди. Уларнинг автомобили жангарилар томонидан ўрнатилган мина туфайли портлаб кетди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Ҳодиса 16 май, душанба куни Чаман уездининг Зилзоб-Балучин аҳоли пункти ҳудудида юз берди.
Аввалроқ Фараҳ вилояти ҳукумати беш ёшгача бўлган 6,5 мингдан ортиқ болани полиомиелитга қарши эмлаш кампаниясининг бошланиши ҳақида эълон қилган эди.
Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2015 йилда мамлакатда полиомиелит вирусини юқтириш билан боғлиқ еттита ҳолат аниқланган. Афғонистон 2016 йилнинг июнига қадар ўз ҳудудида полиомиелитни тугатишни зиммасига олган. Бироқ, шифокорларнинг сўзларига қараганда, экстремистик гуруҳлар жангарилари ўз назорати остидаги ҳудудларда болаларни эмлашга тўсқинлик қилмоқда.
Изоҳ (0)