Европа комиссияси яқин ҳафталар ичида АҚШнинг Google интернет компаниясини аксилмонополия қонунчилигини бузганлиги учун 3 миллиард евро жаримага тортмоқчи. Бу ҳақда, The Telegraph нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, Еврокомиссия ўз қарорини ёзги таътилга кетишдан олдин эълон қилади.
Google билан боғлиқ суриштирув 2010 йилдан буён давом этмоқда. Компания адолатли рақобат принципларига риоя этмай, фойдаланувчиларга ўз маҳсулотларини тиқиштиришда гумонланмоқда.
Илгари Google бир неча бор вазиятни изга тушириш бўйича таклифларни берган, аммо регулятор билан келишувга эриша олмаган эди.
Изоҳ (0)