«VKонтакте» ижтимоий тармоғи HackerOne платформасида нуқсонларни топиш дастури доирасида дастурчиларга 70,8 минг доллар пул тўлади. Бу ҳақда, компания матбуот хизматига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқ 2015 йил майидан бери компания сервисларида ва мобил дастурларида нуқсон топганларга мукофот тўлаш дастурида иштирок этмоқда. Бу вақт ичида дастурда 178 нафар хавфсизлик бўйича мутахассис иштирок этди, уларга жами 167 марта мукофот пули тўланди.
Минимал мукофот ҳажми 100 долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)