Италия шимолидаги «Уч қаср марафони» енгил атлетика югуришида иштирок этаётган спортчи яшин зарбидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Виченца шаҳрида истиқомат қилувчи 42 ёшли муҳандис Марио Пантанали финишга етиб келмаганидан сўнг ташкилотчилар оёққа турди. Унинг жасадини «Қизил хоч» ходимлари 1150 метр баландликда, йўл четидан топиб олди.
Пантанали илгари кўп бора марафонда югургани боис бу ерларни яхши биларди. Момақалдироқ бошланиши билан у трассадан чиқиб, йўл четидан пана қидиргани тахмин қилинмоқда. Шунга қарамай, у яшиндан қочиб қутула олмади.
Марафонда Италия, Австрия ва Словениядан ташриф буюрган 300 ҳаваскор спортчи иштирок этди.
Изоҳ (0)