2016 йилнинг 13—14 май кунлари «Истиқлол» санъат саройида «Менинг Тошкентим» мюзиклининг премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда лойиҳа ташкилотчиси Art Uz Promotion Agency МЧЖ «Дарё»га хабар берди.
Унда ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар режиссёр-постановкачи вазифасида, бундан ташқари, Ҳасан Солиҳов бошловчи ва маҳаллий аҳоли роли билан қатнашди.
Намойиш бир вақтнинг ўзида рус ва ўзбек тилларида бўлиб ўтди.
Мюзиклда актёрлар Адиз Ражабов (банк ходими ролида), Ҳасан Солиҳов (бошловчи ва маҳаллий аҳоли), Муҳаммадисо Абдулхаиров (Ботир ака — фуқаролар йиғини раиси), актриса Асал Шодиева (дизайнер, хусусий тадбиркор), қўшиқчи Жасур Мирсоатов (Давлат санъат ва маданият институти талабаси), мусиқачи Хуршид Иноғомов (чет элга кетаётган талаба), қўшиқчи Шадиша (Исмигул, Хуршиднинг севган қизи) ва Камила Зокирова (Маданият институти талабаси) иштирок этди.
Ҳозирги пайтда мюзикл ташкилотчилари ҳар бир киши истеъдодли санъаткорлар ижросидан баҳраманд бўлиши учун «Менинг Тошкентим» мюзиклини йил давомида такроран қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Изоҳ (0)