Хонанда Шоҳруххоннинг никоҳ тўйи 5 июнь, якшанба куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда, тўйга таклиф этилган «таниқли гуруҳ» вакилларидан бирига асосланиб, «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
«Ҳозирча келиннинг кимлиги сир тутилмоқда», — дейилади нашр хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳруххон сўнгги интервьюларидан бирида 2016 йилда бўйдоқлик билан хайрлашмоқчи эканини айтиб ўтган эди.
Ундан аввалроқ эса Instagram’да Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиеванинг биргаликда тушган суратлари пайдо бўлган ва бу суратлар икки ёшнинг тўй фотосессиясидан лавҳа экани тахмин қилинган эди.
Изоҳ (0)