Россия ва Хитой АҚШ олдида турган глобал таҳдидлар рўйхатида биринчи ўринларни эгаллайди, деб хабар беради «ТАСС».
Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Колорадо-Спрингсда (Колорадо штати) бўлиб ўтган Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа бирлашган қўмондонлиги янги қўмондони лавозимини эгаллаш маросимида айтиб ўтди.
«Жаҳон саҳнида АҚШга тараф солинмоқда, — деди у. — Биринчидан, бу Россия, айниқса унинг Европадаги агрессияси ва яширин фитналари. Тинч океани минтақасида Хитой таъсирининг тарқалиши ҳам жиддий муаммодир».
Бошқа таҳдидлар орасида мудофаа вазири Шимолий Кореянинг агрессив хатти-ҳаракатларини, Эроннинг сиёсатини ва ИШИД таҳдидини тилга олди.
Изоҳ (0)