Россиянинг Кабардино-Балкария республикасида жарроҳлар 13 ёшли қизнинг юрагига санчилган игнани чиқариб олди. Бу ҳақда, республика соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, бемор қиз тасодифан игнага йўлиқиб, тўшакка михланиб қолган. Кўкрак қафасининг компьютер тадқиқоти игна перикард бўшлиғида эканлигини аниқлаган. Жарроҳлар консилиуми тезкор тарзда жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарор қилган.
Изоҳ (0)