Чехия чемпионатининг ўйинларида ишлайдиган икки нафар ҳакам майдондаги номақбул хатти-ҳаракатлари учун дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Associated Press нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Чехия Олий лигасининг «Пршибрам» ва «Славия» (1:3) жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида юз берди. Мазкур учрашувга захира ҳаками сифатида белгиланган Марек Пилний маст ҳолатда бўлгани учун ўйин давомида бир неча бор қоқилиб, майдон четига йиқилган. Бошқа бир ҳакам, Иржи Жех дарвоза ортида кичик ҳожатини чиқарганлиги кўринган.
12 май, пайшанба куни Чехия футбол ассоциацияси номақбул хатти-ҳаракатларни амалга оширган ҳар икки ҳакамни номаълум муддатга дисквалификация қилди.
Изоҳ (0)