2012 йилда лотереяда 1 миллион доллар ютиб олган америкалик қурувчи Брюс Магистро Нью-Йорк штатида 20 долларга ўнта лотерея чиптасини сотиб олиб, яна юқоридаги каби жекпотни ютиб олди. Бу ҳақда, Sky News маълумотига таяниб, «РБК» хабар берди.
«Бундай бўлиши мумкин эмас, мен иккинчи марта ютганлигимга ишона олмаяпман», — деди Магистро.
Ҳар иккала ютуқли лотереяни америкалик айнан битта автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан сотиб олган. Тўрт йил аввалги ютуқ суммасининг катта қисмини у ўпка саратони билан хасталанган хотинини даволатиш учун сарфлаган. 2014 йилда Ивонна касаллик билан уч йил курашгандан кейин вафот этган.
Янги ютуқни 48 ёшли Магистро уч нафар фарзанди ва қайлиғи билан бўлишиш ниятида.
Изоҳ (0)