Ўзбекистонлик 21 ёшли Сабина Шарипова Туниснинг Ла-Марса шаҳрида давом этаётган турнирнинг яккалик баҳсларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Ўзбекистон вакиласи мукофот жамғармаси 25 минг доллардан иборат ITF туркумидаги теннис турнирида олтинчи рақам остида ҳаракат қиляпти.
Шарипова яккалик баҳсларининг илк даврасида россиялик Мария Марфутинага қарши кортга чиқди ва 5:7, 6:3, 6:3 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Иккинчи даврада ўзбекистонлик теннисчи австриялик Жулия Граберга қарши баҳс юритади.
Эслатиб ўтамиз, россиялик Виктория Кан билан тандем ҳосил қилган Сабина Шарипова жуфтликлар баҳси илк даврасида Дарья Чернецова (Беларусь) ҳамда Деа Хердзелас (Босния ва Герцеговина) дуэтини 6:0, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди. Чорак финалда Шарипова/Кан тандеми бразилиялик Лаура Пигосси ҳамда чилилик Даниэла Сегуэл жуфтлигига қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)