Ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова Япониянинг Фукуока шаҳрида давом этаётган, мукофот жамғармаси 50 минг долларга тенг ITF туркумидаги теннис турнирининг яккалик баҳслари илк даврасида мағлубиятга учради.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, мазкур турнирнинг 5-ракеткаси сифатида таснифланган 21 ёшли Ўзбекистон вакили илк даврада болгариялик Александрина Найденовага қарши баҳс олиб борди. Бир соату 17 дақиқа давом этган беллашувда 6:4, 6:3 ҳисоби қайд этилиб, Найденова фойдасига ҳал бўлди.
«Оламспорт»нинг хабар беришича, россиялик Ксения Ликина билан тандем ҳосил қилган Нигина Абдураимова жуфтликлар баҳси илк даврасида мусобақанинг учинчи рақамли жуфтлиги – Акико Омаэ (Япония) ҳамда Пингтарн Плипуеч (Таиланд) дуэтини 6:4, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.
Изоҳ (0)