Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франциянинг ўнгмарказчи мухолифати ҳукуматга ишончсизлик вотуми ўтказилишини талаб қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

«Мазкур масала бўйича овоз бериш жараёни Миллий мажлисда 12 май, пайшанба куни бўлиб ўтади», дея маълум қилди «Республикачилар» партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси раҳбари Кристиан Жакоб.

Мухолифат бундай қарорга келишига бош вазир Манюэль Вальс ҳукумат парламентни четлаб ўтиб, жамиятда кўплаб норозиликларга олиб келган меҳнат кодекси ислоҳотини тасдиқлаш ниятида эканлигини эълон қилгани сабаб бўлган.

Жакобнинг айтишича, «намойишлардан қўрқув туфайли шошилинч равишда ҳаммасини якунлаш учун шундай қилинмоқда».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик