Германиялик олимлар Винсент Ван Гог, Эдвард Мунк ва бошқа рассомларнинг бадиий услубларини мультфильмларга кўчириш учун нейротармоқлардан фойдаланди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Фрайбург университети ходимлари рассомларнинг услубини статик иллюстрацияларга кўчириш бўйича янги ишланмалардан фойдаланди. Улар услуб картина мазмунига боғлиқ эмаслиги, уни ҳар қандай тасвирга нисбатан қўллаш мумкинлигини кўрсатиб берган эди. Бунинг учун тугунли нейрон тармоғининг юза қатламлари ранг палитраси каби анча умумийроқ белгиларни таниб олади, уларнинг чуқурлиги ошгани сари, батафсиллик ҳам ортади.
Тадқиқот муаллифлари таниқли VGG нейрон тармоғидан фойдаланди. Унинг ёрдамида улар рассомнинг услубини муайян картинадан видеонинг ҳар битта кадрига кўчирди. Улар ишлаб чиққан алгоритм навбатдаги кадрлар ўртасидаги фарқларни таҳлил қилиб чиқди.
Кадрдан кадрга ўтиш силлиқ кечиши учун кадрлар ўртасидаги вақт билан боғлиқ чекловлар асл видеонинг оптик оқимини ҳисобга олди ва фарқларни кадрлар бўйича эмас, алоҳида нуқталарнинг траекториялари бўйича яроқсизга чиқарди.
Изоҳ (0)