Афғонистон армияси турли вилоятларда олиб бораётган аксилтеррор операциялари чоғида 12 жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда, мамлакат мудофаа вазирлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шунингдек, тўртта мина зарарсизлантирилди, бир қанча қурол-яроғ мусодара қилинди. Рейдлар чоғида бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Операцияларда полиция ходимлари ва махсус хизматлар иштирок этгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)