10 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Қирғизистон элчиси Эмилбек Узакбаевни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Қирғизистон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётганлиги муносабати билан элчига муносабатларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.
Элчи, ўз навбатида, Тошкент шаҳридаги Қирғизистон элчихонаси фаолияти учун яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)