Индонезия футбол ассоциацияси мамлакат терма жамоаси бош мураббийи лавозимига португалиялик мутахассис Жозе Моуриньони таклиф қилмоқчи. Муқобил вариант сифатида «Челси» устози Гус Хиддинк номзоди кўриб чиқилади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Моуриньони Индонезия термасига таклиф қилиш режаси, уни амалга ошириш қийин бўлишига қарамай, Индонезия футбол ассоциация президенти Жоко Видодо ҳамда мамлакат олимпия қўмитаси раҳбари Эрик Тохир билан муҳокама қилинди. Терма жамоамизда хориждан мутахассис бўлиши ва унга маҳаллий мураббийлар ёрдам бериши керак. Футболчиларга жанговар руҳни қайтариш жуда муҳим. Футболга яқиндан алоқадор бўлган Эрик Тохирдан (Италиянинг «Интер» клуби президенти – «Дарё» изоҳи) Моуриньо қанча маош сўраши мумкинлигини ҳақида қизиқиб кўрдим. У йилига тахминан 16,5 миллион евро эканини айтди. Муқобил вариант – Гус Хиддинк», – деб Индонезия Ёшлар ва спорт ишлари вазири Имам Нахрави сўзларидан иқтибос келтиради FourFourTwo нашри.
Аввалроқ Сурия футбол федерацияси томонидан Жозе Моуриньога Сурия термасини бошқариш таклифи келиб тушган эди. Португалиялик мутахассис эса ушбу таклифни рад этган.
Изоҳ (0)