КХДР армияси бош штаби раҳбари лавозимини эгаллаган ва февраль ойида қатл этилган деб ҳисоблаб келинган Ли Ён Гиль кутилмаганда партия Марказий қўмитаси сиёсий-маъмурий бошқарув таркибидаги номзодлар рўйхатида пайдо бўлди. Бу, ҳақда «Киодо» агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Унинг сурати 10 май, сешанба куни «Нодон синмун» партия газетасида чоп этилди. У партиянинг янги олий раҳбарияти — Марказий қўмитаси сиёсий бошқармасига номзод сифатида илгари сурилмоқда. Ҳақиқатда у партия раиси Ким Чен Иннинг тўққиз нафар ўринбосаридан бирига айланди.
Ли Ён Гиль КХДР бош штаби раҳбари лавозимини 2015 йилнинг августида эгаллаган эди. Бироқ 8 февраль куни унинг исми бошқарувдаги мансабдорлар рўйхатидан йўқолиб қолган эди. Жанубий Кореянинг «Рёнхап» агентлиги Ли Ён Гиль коррупцияда айбланиб қатл этилганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)