Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мейфэр баронессаси ва Британиянинг Ultimo бренди (ички кийимлар ишлаб чиқаради) асосчиси Мишель Моне янглишиб, 22 ёшли вьетнамликни жажжи болакай деб ўйлади, деб ёзади TJournal.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Вьетнамда тадбиркорлар учун бўлиб ўтган конференция чоғида баронесса уч минг кишилик аудитория қаршисида нутқ сўзлагач, Тэн Фат Нгуен исмли вьетнамлик саҳнага гул кўтариб чиқди. Уни баронесса олти ёшли бола деб ўйлаб, суратга тушиш учун қўлига кўтариб олди. Қатор ОАВлар ёзишича, айни шу пайтда биринчи қаторда ўтирган номаълум аёл ўзини Нгуеннинг хотини деб таништириб, уни пастга туширишни талаб қилди. Зал эса ўша заҳотиёқ қаҳқаҳа билан тўлди.

Кейинроқ баронесса ҳодисани ўз Twitter’ида «энг шармандали лаҳза» деб атади.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Нгуен баъзи ОАВларнинг у аслида 46 ёшда эканлиги ҳақидаги хабарларини инкор этиш мақсадида Facebook’да ўз ҳужжатлари суратини эълон қилди. Ҳақиқатда эса у 22 ёшда бўлиб, кўчмас мулк бўйича агент бўлиб ишлайди.

343869b5a1fa15

Нгуен конференцияда содир бўлган қизиқ ҳолатни тасдиқлади, аммо унинг на хотини, на севган қизи борлигини таъкидлади. Монени у ўз кумири деб атади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Human.uz” журналистлари қўлга олинди
Маҳаллий
Мирзиёев: Ўзбекистон—Қирғизистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар муваффақияти транспорт соҳасидаги ҳамкорлик самарадорлигига боғлиқ
Иқтисодиёт
Ўзбекистон ҳудудларининг гидроэнергетика рейтинги: мамлакатда сувдан энергия олиш имкониятлари қандай?