FireEye компанияси мутахассислари айрим Android-смартфонлар хавфсизлигидаги камчиликларни аниқлади. Qualcomm чипларида ишлайдиган шундай қурилмаларнинг 100 га яқин моделини бемалол бузиш мумкин. Муаммо компаниянинг дастурчилар учун пакетидан (API) топилди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».
Ғараз ниятли кимсалар смартфондаги шахсий маълумотларга кириш ҳимоясиз эканлигидан фойдаланиш имконига эга. Экспертлар фикрича, мазкур нуқсон беш йилдан бери мавжуд. Энг катта хавф Android’нинг эски версияларига (5.1 ва ундан паст) тааллуқли эканлиги билдирилмоқда.
Мутахассислар муаммо ҳақида Qualcomm’ни огоҳлантирди, компания шошилинч равишда API учун янгиланган патч чиқаришга ҳам улгурди. Бироқ ишлаб чиқарувчилар хатарга мойил қурилмалар хавфсизлигини таъминлайдиган янгиланишларни тўлиқ жорий этгунча маълум вақт талаб этилади.
Изоҳ (0)