Осло университети олимлари ярим сонияда қувватланадиган, бироқ ўта кичик сиғимга эга аккумуляторни яратди. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru» хабар бермоқда.
Профессор Ола Нильсен ва университет битирувчиси Кнут Бьярне Гангруд тўйиниш тезлигини ошириш ва қурилма ҳажмини камайтириш учун батарея сиғимини қурбон келтиришга қарор қилди. Улар жамоат транспорти учун экологик тоза қувватланиш манбаини яратишни режалаштирганди. Аккумуляторнинг бир марта тўйиниши бекатлар ўртасида ҳаракатланишга етади, бекатларда эса автобуслар махсус платформаларда қувватлантирилади.
Батарея устида тўрт йил меҳнат қилган тадқиқотчилар келгусида унинг узоқ масофаларга ҳам етадиган кўринишга келиши борасида изланишларни давом эттиришни мўлжалламоқда.
Изоҳ (0)