Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий технологиялар соҳасида назорат федерал хизмати 11 ёшли мактаб ўқувчиси Степан Савельевни блогер сифатида расман рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Интернет ишқибозлари саъй-ҳаракати билан Степан Савельев блогерлар рўйхатига 2487-рақам билан киритилди. Бизнинг табрикларимизни қабул қил. Энди Россия Давлат думаси йиғилишларига аккредитациядан ўтишинг мумкин», — дея маълум қилинган муассаса хабарида. Россияда мазкур рўйхат 2014 йил 1 августдан юритила бошланган. Унга киритилиш учун блогернинг саҳифасига кунига камида 3 минг киши кириши лозим.
18 апрель куни сайёҳлик агентлиги директори Светлана Строганова тармоқ фойдаланувчиларини «ВKонтакте»даги саҳифасида «лайклар» бўлмагани учун синфдошлари томонидан мазах қилинган ўғлини қўллаб-қувватлашни сўраган, шундан сўнг саноқли соатлар ичида компьютер ўйинлари ва динозаврлар билан қизиқадиган Степаннинг саҳифаси минглаб «лайк» тўплаганди.
Изоҳ (0)