Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Венесуэланинг мухолиф «Янги замон» партияси раҳбари Герман Маваре номаълум шахслар ҳужумининг қурбони бўлди. У 6 май, жумага ўтар тунда Лара штати маркази Баркисимето шаҳрида отиб кетилди, деб ёзади «ТАСС».

Герман Маваре. Фото: Twitter / @partidoUNT

Герман Маваре. Фото: Twitter / @partidoUNT

Унинг сафдошлари чуқур қайғудалигини билдирмоқда. Партиянинг Twitter’даги расмий саҳифаси орқали адолат ва зўравонликни тўхтатиш талаби илгари сурилди. Ҳокимият вакиллари ҳозирча бу борада расмий баёнот билан чиқмади.

Охирги йилларда Венесуэлада жамоат хавфсизлиги борасида жиддий инқироз кузатилмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, 2015 йилда қасддан уюштирилган қотилликлар миқдори 100 минг кишига 58 ҳолатни ташкил қилди. Нодавлат ташкилотлар бундан-да юқорироқ сонларни келтирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк