Лондон мэри лавозимидаги охирги кунида, велосипед супермагистрали очилиши маросимида Борис Жонсон шаҳарликларни уни икки карра кетма-кет сайлагани учун миннатдорчилик билдирди, лекин шу пайтнинг ўзида бир кишидан ҳақорат эшитди. Бу ҳақда у LBC радиосига берган интервьюсида гапириб берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Борис Жонсоннинг мэр сифатидаги ваколати 2016 йилнинг 5 май куни якунига етди. Ўша куни Блэкфриарс кўприги устида велосипед магистралининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.
«Мен ҳозиргина супермагистрал силсиласининг очилишидан келяпман. У ерда юзлаб велосипедчи бор эди, улар дарҳақиқат руҳланган эди. Мен камера қаршисида туриб йўналишнинг очилишидан нақадар мамнун эканлигимни гапираётгандим, шу пайт ёнимдан ўтиб кетган бир велосипедчи ‘тентак’ деб луқма ташлади», — деди сиёсатчи.
Жонсон бу вазият Лондоннинг нақадар либерал шаҳарлигини кўрсатишини таъкидлади, негаки бошқа шаҳарларда «одамлар бундай ишга журъат эта олмас эди».
Изоҳ (0)