Краснодарда икки аёл кўп қаватли уй деразасидан қулаб, ҳалок бўлди
Россиянинг Краснодар шаҳридаги кўп қаватли уй ҳовлисида юқоридан қулаганлик аломатлари бўлган икки аёл жасади топилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Маълумот 7 май, шанба куни тонгда олинди. Қурбонлар Мачуга кўчасидаги уй деразасидан пастга қулаган», — дея маълум қилган минтақа тезкор хизматларидаги манба.
Ҳозирда ҳодиса жойида тезкор-тергов гуруҳи ишламоқда. Ҳалок бўлганларнинг шахси ва фожиа тафсилотлари аниқланмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар