Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франция президенти Франсуа Олландни қўллаб-қувватлаш даражаси у ҳокимиятда бўлиб турган вақт мобайнидаги энг паст кўрсаткичга етди. Le Eco газетаси буюртмасига кўра сўров ўтказган Elabe социологик хизмати маълумотлари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Сўров натижаларига кўра, ўтган ойда давлат раҳбарининг рейтинги икки пунктга пасайган. Респондентларнинг атиги 16 фоизи Олландга ва унинг Франция олдида турган асосий муаммоларни самарали ҳал этишига ишонади.

Elabe амалдаги президент қўллаб-қуввватланишининг бунчалик паст даражасини у сайланган 2012 йилдан бери биринчи бор қайд этмоқда. Ҳатто мамлакат бош вазири Манюэль Вальснинг рейтинги ҳам, гарчи икки пунктга пасайган бўлса-да, Олландга нисбатан юқори бўлиб, апрель ойида 20 фоизни ташкил этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк