Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Сити»га қарши Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда «Чемпионат».
«Реал Мадрид» — «Манчестер Сити» учрашуви 1:0 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлди. Манчестерда ўтган дастлабки беллашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. Шундай қилиб, Европа Чемпионлар Лигаси финалига «Реал Мадрид» йўл олди.
«Биз бахтиёрмиз, чунки финал йўлланмасини қўлга киритдик. Бу ўзига хос воқеа», — деди «Реал Мадрид» ҳужумчиси.
«1:0 — нисбатан камтарона ҳисоб, бироқ биз ғалабани қўлга киритдик. Мен 15 кун давомида майдондан ташқарида бўлдим, бироқ тезда тикланишимни одамлар унутиб қўйишди», — деди Роналду.
«Мен ҳозир чарчақ ва бахтиёрликни ҳис қиляпман», — дея қўшимча қилди «Реал Мадрид» етакчиси Криштиану Роналду.
Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» ва «Атлетико Мадрид» ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси финал учрашуви 28 май куни Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтади.
Чемпионлар Лигаси финалида Мадриднинг «Реал» ва «Атлетико» клублари ўйнайдиган бўлди