Кения пойтахти Найробида қулаган олти қаватли уй вайроналари остида олти кун қолиб кетган аёл топиб олинди. «ТАСС»нинг AP’га асосланиб хабар беришича, айни пайтда қутқарувчилар уни вайроналар остидан чиқариб олишга уринмоқда.
Бир неча кун муқаддам ўша бино вайроналари остида қарийб тўрт кун ётган гўдак топиб олинган эди. У жароҳат олмаган, лекин сувсизликдан азият чеккани боис шифохонага ётқизилган эди.
Ҳозирга қадар 33 кишининг жасади топилди, 80 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.