Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик ҳарбий хизматчи АҚШ президенти Барак Обамага нисбатан давлат раҳбари томонидан ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ўтказилаётган ҳарбий кампаниянинг қонунийлиги юзасидан судга даъво киритди. Бу ҳақда The New York Times хабар беради.

Фото: The Federalist

Фото: The Federalist

«Мен суддан ҳарбий ваколатлар ҳақидаги резолюцияга мувофиқ Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши уруш бошлаш учун давлат раҳбари Конгресснинг тегишли розилигини олиши лозимлигини президентга маълум қилишни сўрайман», — дейилади АҚШ армиясининг 28 ёшли капитани Майкл Смитнинг аризасида.

Оқ уй 2001 йил 11 сентябрь терактларига алоқадор террорчилик гуруҳларига қарши курашиш ҳақида Конгресс томонидан 15 йил аввал маъқулланган ҳужжат Ироқ ва Сурияда операция ўтказиш учун етарли деб ҳисобламоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда Майкл СмитKувайтда бўлиб, у даъво киритганлигига қарамасдан, Сурия ва Ироқда ИШИД жангариларига қарши курашиш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди