Афғонистонда террорчи гуруҳлар билан алоқадорликда гумон қилинган қарийб 200 киши қўлга олинди. Бу ҳақда, Pajhwok агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳибсга олишлар Каписа ва Парвон вилоятларида амалга оширилди.
Жумладан, хавфсизлик ходимлари Парвон вилоятининг Саланг туманида 150 кишини ҳибсга олди. Бу шахсларнинг бари иш қидириб мамлакат шимолига кетаётган эди.
Яна 40 киши Каписа вилоятининг Гулбаҳор туманида қўлга олинди. Улар ҳам шимолга кетаётган пайтда автобус ичида тутилди.
Қўлга олинганларнинг барчаси сўроқ учун Миллий хавфсизлик директоратига юборилди.